Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда қилиш керак бўлган суралар

19:30 / 09.07.2020 | Surayyo | 1621

Ассалому алайкум! Биз қизим б.н 2ёшлигидан бери яни 2 ярим йилдан бери секинлик билан Қуръондаги сураларни ёд оляпмиз. Хозиргача қизим Фотиха сурасини хамда охирги 24 та майда сураларни ёд олиб булди Алҳамдулиллаҳ. Бир малумот эшитдим сураларнинг купида сажда қилинадиган суралар бор сизлар ёдлаётганингизни ичида хам булса сажда қилиш к.к дейишдию аниқ малумот айтишмади билишмас экан. Кейин сажда ояти бор сураларни ёдлатсангиз фарзандиз у.н хам алоҳида чақалоғиз у.н хам алоҳида сажда қип қуясиз менимча дейишди. Шу тўғрими? 2. Сажда оятли сураларни уқиган ёки эшитган заҳотим уша жойни ўзида сажда қилмасам хар бир қадамим у.н шунча сажда қилишимни айтишди. Агар эшитган вақтимда тахоратим булмаса тахорат олиш у.н босган хар қадамимни санаб шунча сажда қиламанми. 3. Мен сажда қилиш хақида энди эшитдим аввалги қизимга ёдлатган шундай сураларим у.н неччи марта сажда қилишим афзал. 4. Узрли холатдалигимда сажда ояти бор сураларни эшитиб қолсам ( яни қизим Иқро сурасини яхши кўриб кўп айтади) шу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Жавобингиз у.н рахмат. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри айтишибди. Ўзингиз ўқиганингиз ва қизингиз ўқиганда эшитганингиз учун сажда қиласиз. 

2). Нотўғри айтишибди. Вақт топиб қолдирмасангиз бўлди. 

3). Таҳминан кўнглингиз таскин топадиган даражада қилиб қўйинг. 

4). У ҳолатингизда эшитсангиз ҳам сажда вожиб бўлмайди. 

http://fiqh.uz/maqola/587 Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat