Ассалому алайкум! Менинг икки танишим бор (шартли равишда уларни А ва Б шахслар деб номладим). Улар савдо айланмасига олинган пул учун кафил бўлишган. Яъни, А шахсга унинг бир таниши кока-кола салқин ичимлиги савдо айланмаси учун маблағ зарурлиги юзасидан мурожаат қилади. Ўз навбатида А шахс Б шахсга сармоя киритиш борасида юзланади. Б шахс бир таниши борлигини айтади. Тўрт киши йиғилишади, тилхат ёзилади, А ва Б шахслар тилхатнинг тагига гувоҳ сифатида имзо қўйишади. Пулни пул берувчи “шерикчилик” деб эмас, балки фойда зиёнига шерик бўлмаган ҳолда, белгиланган қўшимча сумма эвазига бир йилдан ошиқроқ муддатга беради. Орадан 3 ой ўтади. Пул олган одамнинг корхонасида текширув органлари томонидан текширув ўтказилади ва корхона фаолияти бутунлай тўхтайди. Пул олган одам, муаммоли вазият юзага келгандан сўнг олинган пулнинг учдан бир қисмини қайтариб беради. Ҳозирда унинг тўловга имкони йўқ, уйи ва автомобилини ҳам сотиб бўлган. Ўз навбатида, А шахс Б шахс билан узоқ йиллар давомида дўстона муносабатда бўлиб келганлигини, шунингдек пул олган одам ўзининг таниши эканлигини инобатга олиб, пулнинг қолган учдан икки қисмини ўз ҳисобидан тўлаб беришини айтади ва қолган сумманинг ярмидан кўпини беради. Молиявий ҳолати унчалик дуруст булмаслигига қарамасдан, А шахс пулнинг қолган қисмини (умумий сумманинг 20% миқдорида) яқин муддатларда тўлашини айтади. Лекин Б шахс пул берган таниши бунга кўнмаётганлигини, пулни устамаси билан қайтарилиши лозимлигини айтади. Б шахс “агар пул устамаси билан тўлиқ қайтарилмаса қиёматли қарз бўлиб қолади” деб айтмокда. Шу тўғрими? Шу масалага шаръий нуқтаи назардан ойдиндик киритиб беришингизни илтимос қиламан.
Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни икки тарафнинг гувоҳлиги ва жонли мажлисда кўрилади. Валлоҳу аълам!