Ассалому алайкум! Ўз холамга 4000$ пул берганман улар тижорат билан шуғулланадилар ва ман пул берганим учун манга хам маьлум микдорда фойда бериб турадилар. Бу фоизга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қарзга пул бериб ундан фойда еб юриш, ҳамда, шерикчиликка пул бериш орасини фарқлаш лозим.
Аввалгисида қарз берувчи нима бўлишидан қатъий назар берган қарзини қайтариб олади. Ҳеч қачон куйиб қолмайди. Шундай қарздан фойда олиб туриш рибодир. Бу эса ҳаром. Кейингиси эса турли кўринишларда бўлиши мумкин. Сизнинг ҳолатингиз музорабага мос келади. Сиз пулни ҳолангизга тижорат қилиши учун музорабага берасиз. Тушадиган фойдани қандай тақсимлашни олдиндан келишиб олишингиз шарт. Бу 3/1, 3/2, элликка-эллик каби улушлар шаклида бўлиши лозим. Агар фойда кўрилмаса, берган пулингиз нуқсонга учраса сиз уни тўлаб беришни талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқиб, музорабага тегишли ҳукмларни ўрганиб олинг: