Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет-дукон

12:01 / 06.02.2022 | Жахангир | 877

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, мен интернет-дуконда савдо юргизаман. Якинда "одам кулида йук махсулотни сотиш мумкин эмаслиги" тўғрисида хадис укидим. Савдонинг "ас-салам" ва "истисно" турлари бунга рухсат берар экан. Бир неча ислом олимларининг бу хадисга берган изохлари билан танишиб чикдим. Лекин интернет-дуконда савдо сал бошкача ташкил килинади. Мендаги вазият хадис матнига унчалик тўғри келмаслиги мумкин ва у куйидагича: интернет сайтида махсулотлар сотувга куйилади, ушбу сайт маълум бир банк мулки хисобланади. Савдо фирмаси (савдогар) банк сайтида узининг махсулотларини сотгани учун, фойдадан маълум кисмини банкка бериш шарти билан банк билан хамкорлик килади. Интернет сайтида махсулотнинг расмлари, нархи ва бошка хусусиятлари курсатилади. Харидор уни интернет оркали куриб танишиб, узига мос келган махсулотни танлайди ва буюртма беради. Лекин хохлаган пайтида буюртмани бекор килиш хукукига эга. Буюртма сотувчига сайтда "шахсий кабинетига" келиб тушади. Сотувчи махсулотни харидорнинг уйгача етказиб беради. Харидор махсулотни текшириб куради ва шу сайтда махсулотни кабул килдим деган тугмани босади, тулов эса бир кундан кейин амалга оширилади, яъни харидор учун бу ерда хеч кандай алданиш хавфи йук. Чунки харидор махсулотни кулига олганидан кейингина пулини тулайди еки харидор бу махсулотни банкдан "рассрочкага олишга" расмийлаштиради, банк эса сотувчига махсулотнинг толик нархини тулайди. Харидорнинг хукуклари шу даражада химояланганки, сотиб олгандан кейин у хатто икки хафта ичида махсулотни сотувчига кайтариб, пулини узига кайтариш хукукига эга. Лекин, куп холларда буюртма килинган махсулот сотувчига тегишли булмаган складда еки бошка дуконларда булади. Сотувчи улар билан хар доим алокада булиб, кайси махсулот бор эканлигини билиб туради, бир махсулот тури тугаб колса, сотувчи у махсулотни сотувдан олиб ташлайди (мабодо, махсулот складда еки бошка дуконларда буюртма тушганидан кейин аникланса, сотувчи харидорга ушбу махсулот тугади деб айтади ва харидор буюртмани бекор килади). Харидордан буюртма тушса, сотувчи юкорида айтилган жойлардан узининг пулига шу махсулотни сотиб олади ва харидорнинг уйига обориб беради, лекин пулни харидордан олмайди. Харидор буюртмани, сайт эгаси булган, банк оркали расмийлаштиради, шунинг учун банк сотувчининг хисоб ракамига махсулот нархининг микдорида пул утказади. Савол: сотувчи мана шу йул билан савдо килса буладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳсулот ўзингизники эмаслиги ва сиз уни олиб келиб беришга вакил эканингизни билдириб, сайт орқали буюртма қабул қиласиз. Сўнгра уни мижозга етказиб берган мажлисингизда савдо қиласиз. Мижоз уни банк ёки бошқа бирор шахс ёрдамида бўлиб тўлаш (рассрочка) га олиши масаласига келсак, ўша пул эгаси сиздан маҳсулотни сотиб олиб, уни қабз қилиб, сўнгра мижозга бўлиб тўлаш шарти билан маълум муддатга сотса ва тўлов кечиктирилгани учун пеня (жарима) солиш шарти қўйилмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat