Ассалому алайкум! Дўстим чет элдан уй жихозлари маҳсулотлари олиб кириб, тижорат юритади. Мен ундан ўша маҳсулотлардан олиб, ўзимнинг танишларим(маҳалла-куй, ишхонадаги касбдошларим)га дўстимнинг розилигини олган ҳолда, устига нарх қўйиб сотишим жоизми? Агарда жоиз бўлса, динимизнинг тижоратдаги қайси қонун-қоида ва кўрсатмаларига асоланган ва улардан четга чиқмаган ҳолда иш юритсам (қанча устама нарх қўйсам) бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Буни насияга олиб, сотиш ҳисобланади. Бу шаръан жоиз бўлиб, фойдаси инсофга қараб бўлади. Валлоҳу аълам!