Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Мерос масаласи ва уни тақсимлаш ҳакида1) Ота-онадан 5 та фарзанд қолган: шундан биттаси ўғил, қолган тўрттаси аёл киши. Иккитаси опа, яна иккитаси сингил. Ўғил фарзанд ўртанчаси. Ҳозирги кунда ҳаммаси уйли-жойли бўлиб, қизлар турмушга чиқиб кетишган. Болалари ҳам бор. Ўғил ҳам уйланиб кетган. Ўғли ота-онадан қолган уйда яшайди. Унинг ҳам 5 та фарзанди бор. Лекин ўғил меросни ҳали тақсимламаган. Ота-она оламдан ўтган вақтда фарзандларнинг ҳаммаси турмушга чиққан ва уйланган. Ота-она васият қилмаган қолган уй-жой масаласи қандай тақсимланади? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мерос уч юз сўм бўлса, учга бўлинганда юз сўл ўғилга тегади. Қолган икки юз сўмни тўрт қиз эллик сўмдан бўлиб олади.