Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик ҳақида

08:43 / 25.10.2016 | Dilafruz | 3153

Ассалому алайкум! Судхўрлик ва музорабанинг бир биридан қандай фарқи бор? Бировга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун пул бериб, ундан фоиз олиб туриш қайси бирига киради?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Судхўрликда берилган маблағ қарз бўлиб, судхўр келишилган муддатда келшилган устамасини олишни шарт қилади. Қарз олган фойда кўрадими, ёки зарар кўрадими судхўр зарар кўрмай фойдани олаверади. Музорабада эса, иш битими тузилади. Мабодо фойда кўрилса, фойдани келишувга асосан бўлиб олишади. Фойда кўрилмаса пул эгаси ҳеч нарса ололмайди. Мабодо ишчи томон хатога йўл қўймаса, пулни қасддан зое қилмасдан зиён кўрса, пул эгаси пулига, ишчи эса қилган меҳнатига куйиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat