Ҳураматли устоз.АЗОН ЭШИТУВЧИГА МУСТАҲАБ НАРСАЛАРАбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачонки, азонни эшитсангиз муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Бухорий: «Сўнгра менга саловот айтинглар. Чунки, ким менга бир саловот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн саловот айтади. Кейин, менга васийлани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат бир бандагагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Васийлани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Азонни эшитувчи муаззин қайси лафзни айтса, ўшани такрорлаб айтиб туриши лозимлиги.2. Азондан кейин Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш лозимлиги. Қайси сийға билан бўлса ҳам бўлаверади. Фақат у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом маъноси бўлиши зарур.Бу мавзудан саволларим:1.Ъийға нима ма'нони билдиради?Гап ёки со'з ма'носиними?2.Азондан кейин,жума куни(чинки жума куни Набий с.а.с га ко'п салавот айтиш ҳадисларда мадҳ этилган),доу қилгандан кейин ва шунга о'ҳашш ҳолларда қайси тарзда саловат айтса ҳам бо'лаверадими,масалан Аллоҳумма солли ва саллим ала Набиййинаа Муҳаммад каби(Табарий ривоят қилган),ёки ва саллоллоҳу та'алаа алаа Набиййина Муҳаммад ва алаа аалихи ва сохбиҳи ажмаиин кабиларни айтса бо'ладими?Ташаккур,Аллоҳ таоло ҳайризни берсин.