Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАМОЗ ВАКТЛАРИДАГИ ХИКМАТ ХАМДА ХАТМ МАСАЛАСИДА

00:00 / 19.01.2010 | eski savollar | 5866
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. Бизни юртларда кориларга хатм буюриб, савобини утганларга багишлаш одат булгани хаммага маълум. Хатмда хонадонга корилар таклиф килинади, улар эртарок келиб, Куръон сураларини таксимлаб олиб, навбати билан хаммасини укиб тамомлашади. Куръонни колганлар эшитиб утирашади. Албатта бу хатм афзал. Бунда хам укувчига хам тингловчига ажр бор. Лекин яна шундай хатм хам борки, бунда масалан бир ахли илм ёки имомга хатм килиб беринг, деб айтилса уша хатмни ташкиллайдиган имом ёки кори бир узи укимай бошкаларга Куръон поралари ажратиб булиб беради. Таксимлаб олинган кисмларни бошкалар укиб, имом домлага багишладим, деб ният килишади (яъни хатмга). Имом домла хам маълум кисмини узлари укийдилар. Кейин имом домла хатм буюрган кишининг хонадонига бориб, зиёфатдан сунг Куръоннинг охирги сураларини укиб, хатмни уша хонадонда тамомлаб, савобини уша хонадон ахлларига ва утганларга багишлайди. Устоз мазкур хатм жоизми? 2. «Мабдаъ-ул маориф» китобида куйидаги ривоятни укидим: «Яхудийлар хазрати Рисолатпанох (с.а.в)дан 5 вакт намозни айнан уша вактларда укилиши хикматини сураб келишди: Пайгамбар (с.а.в) айтдилар: - Бомдод намози куёш чикмасдан олдин укилишининг хикмати шулки, куёш чикиш чогида шайтон алайхиллаънанинг икки шохи уртасидан чикади ва бу вактда куёшга чукинадиганлар ибодат киладилар; - Пешин намози куёш заволдан оккан махал укилишининг хикмати шулки, уша пайтда барча ер-осмондаги нарсалар Аллохга тасбех айтурлар;- Аср намозининг вактида Одам (а.с) жаннатда манъ килинган мевани еб ерга тушганларидан сунг тавба килиб, сажда килдилар.- Шом намозининг вактида эса Одам (а.с)нинг тавбаларини Аллох кабул килди.- Хуфтон намозининг вакти эса барча пайгамбарларнинг намоз укийдиган вактларидир. Яхудийлар: Оре, рост айтдингиз, дейишди. Мазкур ривоятнинг санади ёзилмаган. Юкоридаги ривоят бошка китобларда хам ривоят килинганми? Умуман олганда 5 вакт намозни айнан уша вактда укилиши хакида муътабар китобларимизда нималар дейилган? 3. Яна уша ривоятни давомида яхудийлар 30 кун рузанинг фарз булиши хикматини сураганларида Пайгамбар (с.а.в) шундай жавоб бердилар: «Одам (а.с)нинг коринларида манъ килинган мева хазм булмай роса 30 кун турди, у зот 30 кун хеч нарса ея олмадилар. Уша вактда Рамазон ойи эди.» Мазкур яъни 30 кун Рамазон рузасининг фарз булиши хикматлари хакида китобларимизда кандай ривоятлар бор?Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу каби ишлар ихтиёрий бўлиши керак. Буюртма шаклида, шартнома асосида ҳақ олиб қилинмаслиги керак. 2. Бу ривоятнинг борлигини мен энди билдим. Бошқа китобларда йўқ. Асоссиз гап экани кўриниб турибди. Мўътабар китобларимизда бу ҳақда қуйидаги ривоят ва унга ўхшаш бошқа риовятлар келган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жаброил алайҳиссалом менга байтнинг (Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди. Сўнгра бомдодни фажр ярақлаб рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди. Иккинчи мартада пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги аср вақтида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра бомдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгрилиб қаради-да:«Эй Муҳаммад мана шу сендан олдинги анбиё¬ларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг ўртасидир», деди», дедилар». Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жаброил алайҳиссалом менга байтнинг (Байтуллоҳнинг) олдида икки марта имомлик қилди. Бас, улардан биринчисида пешинни соя кавушнинг тасмасича бўлганида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди. Сўнгра бомдодни фажр ярақлаб рўзадорга таом ҳаром бўладиган вақтда ўқиди. Иккинчи мартада пешинни ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлганда, кечаги аср вақтида ўқиди. Сўнгра асрни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда ўқиди. Сўнгра шомни биринчи ўқиган вақтида ўқиди. Сўнгра хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда ўқиди. Сўнгра бомдодни ер ёришиб кўринганда ўқиди. Сўнгра Жаброил менга ўгрилиб қаради-да:«Эй Муҳаммад мана шу сендан олдинги анбиё¬ларнинг вақтидир. Вақт ушбу икки вақтнинг ўртасидир», деди», дедилар». Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилишган.3. Бу ҳам ўша асоссиз гапнинг давоми.

Топ рейтинг www.uz Openstat