Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

18:52 / 29.04.2016 | Afzalbek | 2560

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Якутия республикасида қўрилишда ишлайман. Бу ерда ёз кунлари жуда узун бўлиб, шом ва бамдод намозларининг вақти ўртача икки соатни ташкил қилади. Рўза тутмоқчи бўлган одам 20 соатдан ортиқ рўзадор ҳолда юриши керак. Бугун интернет орқали номаълум бир сайтда “қуёш ботмайдиган жойларда ва кун узоқ давом этадиган ўлкаларда Макка вақтини олиб 17 соат руза тутишга фатво берилган” деб ёзилганини ўқиб қолдим. Шу фатво ҳақиқатдан ҳам берилганми? Агар берилмаган бўлса бундай жойларда рўза тутиш қай тартибда бўлади? Маҳаллий муслмонлардан сўрай десам шаҳардан 800 км узоқда ишлайман. Саволим такрорий бўлса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган фатво қуёш ботмайдиган жойларга тегишли бўлиши мумкин. Лекин узоқ давом этадиган жойларга эмас. Рўза вақти 20 соатдан ортиқ бўлсада, рўза тутиш фарз бўлади. Маҳаллий мусулмонларга алоқага чиқишнинг ҳозиги кунда ҳеч қандай қийин жойи қолмаган. Имкон бўлса рамазон ойида ишларни камайтиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat