Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, билмай намозни вақтидан 5-10 дақиқа олдин ўқиб қўйса ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Намозни вақти кирмасидан ўқилса зиммадан соқит бўлмайди. Вақти киргандан кейин қайта ўқиш фарз бўлади. Агар намозниг вақти чиқиб кетгандан кейин билсангиз, қазо вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!