Ассалому алайкум! Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг иродасисиз бирон касаллик ўзича юқмайди, (ҳеч нарса ўзича) ёмонлик келтирмайди. Уч нарсада: хотин, хонадон ва от-уловда фалокат яширинган бўлади», дедилар». Охирги жумладаги уч нарсада фалокат яширинган бўлади дейишларидан мурод нима?
Ва алайкум ассалом! Агар фалокат бўлганида шуларда бўлиши мумкин эди. Ундай ҳам эмас – маъносини ифода қилади. Валлоҳу аълам!