Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам ҳақида

16:23 / 07.05.2016 | Al-Minshawi | 2702

Ассалому алайкум! Мeн “бир ишни қилсам фалон бўлай” дeб ичимда, кўнглимдан ўтказган эдим. Шу қасамга ўтадими? Қолавeрса талоқ ҳам шунга ўхшаш бўлсачи? Яъни икки ўринда ҳам тилдан чиқмаса. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир киши “бир ишни қилсам фалон бўлай” дeб ичида айтиб кўнглидан ўтказса, қасамга ўтмайди. Яъни қасам ичган бўлмайди. Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир. Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас. Бу ҳукм нутққа боғлиқ «талоқ», «қул озод қилиш», «истисно» каби барча нарсаларга оиддир. «Истисно» дегани бир нарсани айтиб, орқасидан «инша­аллоҳ»ни айтишдир. Мисол учун, биров овозини чиқариб талоқ қўйса-ю, ортидан ичида «Иншааллоҳ», деса, аммо унинг ҳарфларини ичида айтиб, ўзи ҳам эшитмаса, талоғи тушади, чунки ошкора бўлмаган гап ҳисобга олинмайди. Ҳукми нутққа боғлиқ нарсаларга ҳайвонни сўйишда «бисмиллаҳ»ни айтиш, ийло қилиш, савдо каби нарсалар ҳам киради. «Талоқ қўйдим», деса-ю, ўзи эшитмаса, талоғи тушмайди. Бир нарсани «Сотдим», деса-ю, харидор буни унинг оғзига қулоғини қўйиб бўлса ҳам эшитиб олса, савдоси жорий бўлади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat