Ассалому алайкум! борига қаноат қилиш ортиқчасига интилмаслик данкасаликми? ёки қаноат?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ таоло касб-кор қилишга буюради. Берсанг ейман, бермасанг ўламан дейиш мусулмоннинг сифати эмас. Аммо ҳаракат қилса ҳам бирор натижага эришолмаса ҳаракатдан тўхтамаслик ва борига қаноат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!