1.Одамни чап eлкасида жин бўладими ёки фаришта?
2.Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўз жинларини исломга киргизган эканлар. Шу ҳақда маълумот бeрсангизлар. Саволим нотўғри бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Одамнинг чап елкасида жин бўлмайди. Икки елкасида ҳам Аллоҳ таолонинг фаришталари бўлади. Аллоҳ таоло “Инфитор” сурасида марҳамат қилади: وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ 10. Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир. Сизнинг ҳар бирингизга бириктирилган фаришталар бор. Улар сизни доимо муҳофаза қилиб турадилар. Улар сизнинг ҳар бир ҳаракат ва саканотингизни синчковлик билан кузатиб, муроқаба қилиб турадилар. Шу билан бирга, كِرَامًا كَاتِبِينَ 11. Ҳурматли ёзиб турувчилардир. Яъни мазкур бириктирилган, муҳофаза қилувчи фаришталар Аллоҳ таолонинг ҳузурида мукаррам саналадилар ва бандаларнинг барча амалларини ёзиб турувчилик сифатига ҳам эгадирлар. Ҳар бир банданинг ўнг томонидаги фаришта яхшиликларини, чап томонидаги фаришта эса ёмонликларини ёзиб боради. Ҳа, зинҳор ғафлатда бўлманглар... يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ 12. Нима қилаётганингизни биладиганлардир. Ҳар бир инсонга бириктирилган фаришталар борлиги, улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳурматга эга эканликлари, бу фаришталар бизнинг барча ишларимизни билиб, ёзиб боришларига иймон келтиришимиз даокор ва иймонимиз бизни фақат яхшиликларга чорлаши, ёмонликлардан қайтариши лозим. Чунки... Қиёмат куни ўша фаришталар заррача нарсани ҳам тарк қилмай, ёзиб борган номаи аъмолга қараб ҳукм чиқарилади.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!