Ассалому алайкум! 1-биламизки аср ва шом намозлари орасида намоз ўқиб бўлмайди. Шом намозидан олдин одамла масжидга кириб намоз ўқишади, уларга тушунтирса бўладими?
2-ҳозирда кўп инсонлар қабрлар устига мрамрдан ўраб, расм чиздиришади. Буни мумкин эмаслигини, шу мрамр қиладиган касб эгалари ёки гўрковлар ва маййитнинг яқинларига тушунтиришадими?
Ва алайкум ассалом! 1-гоҳида намоз ўқиётганларнинг баъзилари ўша куннинг аср намозини ўқиётган бўлиши мумкин. Шунинг учун аввалда аниқлик киритиб, сўнг нафл жоиз эмаслигини тушунтириш керак. 2-тўлиқ тушунча берилмаса керак. Валлоҳу аълам!