Ассалому алайкум! Фикҳ ал-Акбар китобига ёзилган шарҳнинг риддага оид бобини “алфатава.ком” сайтида ўқигандим. Ўша ерда «қимор ўйнаётганда «басмала» деган киши кофир бўлади» дейилибди. Фақат қимор ўйнаётгандами ёки ҳар қандай ҳаром иш қилаётган пайтида «басмала» деса кофир бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳаромлиги қатъий собит бўлган ҳар бир ишдан аввал басмалани айтганлар ҳам шу ҳукм остига киради. Уларга аввало қилган ишлари хатолиги ҳақида тушунча берилади. Қайтсалар уларнинг ҳақларида кофир деб ҳукм чиқарилмайди. Инкор этиб, ҳалол санасалар ўша қаъиднинг ҳукмига кириб қоладилар. Албатта бу фатвони бу масала борасида тушунчаси бор инсондан ҳолатни тўлиқ баён қилингач билинади. Валлоҳу аълам!