Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ буюрганларини билиш ниятида

00:00 / 13.03.2007 | eski savollar | 5961

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ. Шу муносабатимиздан ҳосил бўладиган савобларни барчасини ислом тараққийотига бағишлашга ният қилдим, Аллоҳу акбар. Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари бу менинг илк саволим жавобингиз йордамида атрофимдаги кўплаб ёру биродарлар учун ҳам сабоқ ва керакли маълумот бўлишини Аллоҳдан чин дилдан сўраб қоламан. Марҳамат :Америкадан келган дўстим Brian Bain қайтаётганида менга инглиз тилидаги библия инжилни совға қилди. Аллоҳни бандаси чин дилдан қилган ҳадясини қабул қилдим. Энди уни нима қилсам бўлади. Совғани ташлаб юбориб бўлмас. Бир кишининг маслаҳати бўйича 12-20 йиллардан сўнг Ислом динини чуқур ўргангач ўқиб чиқайми нима дейсиз. Ташаккур яна муҳим саволларим бор: 1. Шохмот ва нарда ҳаромлигини айтган эдингиз буни Аллоҳ йўлида тан оламиз, аммо тақсир буни бир оз асослаб берсангиз ахир булар ҳам оддий ақл чархловчи спортку... 2. Агар эгизаклар туғилса Ҳасан-Ҳусан ёки Фотима-Зухра қўймаса ҳам бўлаверади шунга шариат ҳукми қандай 3. Қизлар тирноққа лак сурсалар бўладими? Лакланган тирноқ билан никоҳ бўлмас эмиш, шариатга Юзланайлик 3. Хотирани кучайтириш учун таво қилишни маслаҳат бергандингиз, аммо тақво қилиш нималигини диний адабиётлару сайтимиздан тополмадим, Аллоҳ йўлида ёрдам кўрсатинг. 4. Шоҳруҳ, Рухуллоҳ ва руҳ билан боғлиқ исмларни қўйиш жоизми?  4. Кумуш узук эркакларга неча грам миқдорида жоиз. Бўйинга, билакка кумуш тросслар тақса жоизми? 5. Тошкентдаги чўмилиш ҳафзаларида аёллар қизлар ҳам чўмилиш кийимида бўлганларида чўмилиш мумкинми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Шариатда бунинг ҳукми йўқ. Бу ихтиёрий иш.

2. Бу гапнинг асоси йўқ. 

3. Яхшироқ қаранг. 

4. Бундай исмлар тавсия қилинмайди. 

5. Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, ул (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, ул (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра:«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот:«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан мусулмон эркак узук тақадиган бўлса, фақат кумушдан бўлган узук тақмоғи лозимлигини тушуниб оламиз. Аввалги ривоятлардан мусулмон эркакка тилло узук тақиш ҳаром эканлигини билиб олган эдик. Бу ривоятда эса бошқа маъданлардан ҳам узук қилиш яхши эмаслиги ҳақида сўз кетмоқда. Келинг бу маъноларни бир бошдан таҳлил қилиб чиқайлик.«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар».Демак, мусулмон эркак мисдан бўлган узук тақмоғи дуруст эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мис узук тақиб олган одамга «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» деганларининг тушуниб олиш учун бир оз шарҳга эҳтиёжимиз тушади. «Санам» деб юзи инсон шаклидаги бутга айтилади. Ўша пайтларда араб мушрикларининг кўплаб санамлари бўлиб, улар асосан мисдан тайёрланар экан. Шунинг учун ҳам одамлар ичида мис санамга ишлатиладиган маъдан деган тушунча ўрнашиб қолган экан. Бошқачароқ қилиб айтганда мис деганда санамни, санам деганда мисни тушунадиган бўлиб қолишган экан.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни ана ўша ҳолатдан келиб чиқиб айтган эканлар. Бинобарин, мис узук тақишнинг қабиҳлиги яна ҳам кучли бўлган.«Бас, ул (киши) уни ташлаб юборди».Яъни, ўша Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига мис узук тақиб келган киши У зотнинг мазкур гапларидан кейин қўлидаги мис узукни ечиб, ташлаб юборди.«Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар».Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу мис узук тақиш жоиз бўлмаса, темир узук бўлаверар деган фикр ила Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига яна бир бор келишида темир узук тақиб келибди. Лекин бу сафар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан танбиҳ эшитди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. У зотнинг айни ушбу жумланинг айтишларининг боиси дўзах аҳлининг қўл-оёқларига охиратда темирдан кишан солиниши туфайли экан. Шунинг учун ҳам мусулмон эркак учун темир узук макруҳ. У ҳам бўлмаса, бу ҳам бўлмаса, нима бўлади ўзи? Худди шу савол мазкур узук тақишга ишқибоз саҳобий розияллоҳу анҳунинг хаёлларига ҳам келди-да:«Эй, Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди».Ана энди тўғри йўл тутилди. Ўзича ҳали уни, ҳали буни қилиб кўриб, шариатга тўғри келмагани учун танбиҳ эшитиб паришон ҳол бўлгандан кўра бирор ишни қилмоқчи бўлган одам, бу масалада шариатнинг ҳукми қандоқ? деб сўраб, билиб олиб кейин уни амалга оширилса олам гулистон. Бу сафар ҳам шундоқ бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам узукни нимадан қилишнигина эмас, унинг вазни қанча бўлмоғи даркорлигини ҳам баён қилиб бердилар.«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар».Мусулмон эркаклар узук тақадиган бўлсалар кумуш узук тақсинлар. Исрофдан қочиш мақсадида узукка бир мисқолга етмагудек кумуш сарфласинлар. 

6. Мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat