Ассалому алайкум! Бамдод намозининг фарзи ўқилганидан кeйин, то қуёш чиққунча намоз ўқиса бўлмас экан. Агар жамоат бамдоднинг фарзни ўқиётган бўлса, мeн уларга қўшилиб фарзни ўқиб олсам, кeйин суннат намозини ўқисам жоизми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бамдод намозини суннатини ўқимаган одам фарзи ўқилганидан кейин суннатини ўқимай туради. Шунинг учун бамдоднинг фарзи тугамасидан аввал суннатни ўқиш имконияти бўлса, ўқиб олиши керак. Қуёш чиққанидан кейин ўқиб олиш эса, суннат амалидир. Валлоҳу аълам!