Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

8 март хақида гапирган имом

01:00 / 15.03.2022 | Nilufar | 1938

Ассалому алайкум! Илмсизлик қилаётган бўлсам минг бор узр сўрайман. Бугун ўғлим масжидга жума намозда домла хутба ўқиётиб 8 март аёлларимиз қизларимиз байрами уларни табриклаб қўйинглар ва шунга ўхшаш гапларни мавзия қилибдилар. Ўғлим домла 8 март хақида гапирганларида бошқа масжидга бориш учун чиқиб кетмокчи бўлибди лекин анча одамни безовта қилиб қўярканман деб шу домлага иқтидо қилганча жума намозини ўқиб чиқибди. 8 мартни байрамимиз деб гапирган домлага иқтидо қилиш дурустми? Ўғлимни намози дуруст бўлдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иқтидоси дуруст бўлган.
- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар икки кунда ўйнашар эдилар.«Бу икки кун қандоқ кун?» деб сўрадилар.«Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди», дедилар.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши Азҳо ва Фитр кунларини берди», дедилар».Сунан эгалари ривоят қилишган.Мадина аҳлининг Исломдан аввал икки байрами бор эди. У байрамларнинг биринчиси шамсий сананинг аввалги куни ҳисобланар эди. Бу кун баҳорда кеча билан кундуз тенглашган, иссиқ ҳам, совуқ ҳам ўртача бўлгани учун қадимги ҳакимлар байрам куни, деб ихтиёр қилишган эди. Иккинчи байрам эса кузда, мезонда – кеча билан кундуз тенг бўлиб, ҳаво мўътадил бўлганда байрам қилинар эди. Ислом келиб, бу икки байрам ўрнига икки Ислом байрамини жорий қилди. Шаръий байрамларда ўйнаб-кулиб, хурсандчилик қилган, аҳли аёли, таниш-билишларга кенгчилик яратганлар савоб оладиган бўлдилар. Улардан бири Рамазони шариф рўзасини тамомлаш муносабати билан бўладиган Фитр байрами. Иккинчиси эса, Байтуллоҳга ҳажни тамомлаш муносабати ила бўладиган Қурбон байрами. Мусулмонлар учун бу икки байрам еб-ичмоқ, ўйнаб-кулмоқ кунларидир. Ҳар бир миллат ўз байрамига эга бўлгани каби мусулмон уммати ҳам ўз байрамига шу тариқа эга бўлган.Бошқаларнинг байрами дийний маънода бўлса, мусулмон одам учун ўзини четга олиш лозим бўлади. Мазкур байрам қавми мусулмонларни исломий байрамлар билан табриклайдиган бўлсалар, мусулмонлар ҳам уларни табриклашлари мумкин. Аммо мусулмонлар бошқа дийннинг байрами билан бир-бирларини табриклашлари мумкин эмас.Дийнга боғлиқ бўлмаган, миллий, халқаро байрамларга оид ишлар енгилроқ эканини, баъзи уламолар айтишган. Мисол учун, сиз айтган 8 – март, америкалик аёллар ташкил қилган нарса. Баъзи мусулмон диёрларда буни “оналар байрами” деб аташган. Албатта, мусулмонлар бу кун муносабати ила америкалик аёллар айтган гапларга амал қилишлари керак демоқчи эмасмиз. Балки, табриклаганлар Исломдан чиқади деган гапни тўғри эмас демоқчимиз. Бунинг ўрнига ўшаларга бор гапни тушунтириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat