Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буюмларни йўқотганда савоб бўладими

05:16 / 07.08.2021 | Daler | 1189

Ассалому алайкум! ҳаётта инсонга керакли қиматбаҳо ёки арзон нарсаларни йўқотганда бу ҳолатни қандай тасвирлаш лозим? Ва бу саволнинг асосий қийсми шуки бу йўқотилган нарса учун куюниш, гапириш, урушиш жоизми? Бу йўқотилган нарсалар учун куюниш ҳирсга кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмоннинг бошига мусибат тушганида нима қилиш ҳақида ҳадисларда қуйидагича келади: 

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ تُصِيبهُ مُصِيبَةٌ فَيَقُولُ: إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَاخْلُفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا، إِلَّا أَجَرَهُ اللهُ فِي مُصِيبَتِهِ وَأَخْلَفَ لَهُ خَيْرًا مِنْهَا. قَالَتْ: فَلَمَّا تُوُفِّيَ أَبُو سَلَمَةَ قُلْتُ كَمَا أَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْلَفَ اللهُ لِي خَيْرًا مِنْهُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ  

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Аллоҳуммаъжурнии фии мусибати вахлуф лии хойром минҳа» деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим.
Абу Салама вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганидек айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда юқорида ўрганиб чиққан ояти каримамизнинг истиржўга, яъни «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун»ни айтишга тегишли қисми таъкидланиб келмоқда. Ҳа, мўмин-мусулмон ўзига мусибат етганда ҳам ёки баъзи ҳадиси шарифларда айтилганидек, оёқ кийимининг ипи узилганида ҳам истиржў айтмоғи лозим. Ундан сўнг эса ушбу ривоятда келаётган дуони ўқиши керак:
«Аллоҳуммаъжурнии фии мусибати вахлуф лии хойром минҳа» («Аллоҳим, менга мусибатимда ажр ва унинг ўрнига яхшироғини бергин»).
Бу дуода етган мусибатга сабр қилиш, Аллоҳнинг иродасига таслим бўлиш ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан энг оғир пайтларда ҳам ноумид бўлмаслик сифатлари мужассам бўлган.
Ушбу ҳадиси шарифнинг бошқа ривоятларида Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:
«Абу Салама вафот этганида истиржў айтдим ва ҳалиги дуони ўқидим. Сўнгра ўзимча «Менга Абу Саламадан яхшироқ эр қайда», дедим. Иддам чиққандан сўнг Расулуллоҳ келиб, киришга изн сўрадилар. Тери ошлаб ўтирган эдим. Қўлимни ювиб, киришларига изн бердим. У зотга ичига хурмонинг юмшоқ қобиғи тўлатилган тери ёстиқ бердим. Ўтирганларидан сўнг менга уйланмоқчи эканликларини айтдилар. У зот гапларини тугатгач, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга рағбат қилмаслигим мумкин эмас, лекин мен жуда рашкчи аёлман. Сизга ёқмайдиган нарса мендан содир бўлиб, Аллоҳнинг азобига дучор бўлмай, деб қўрқаман. Сўнгра ёшим катта бўлиб қолди, бунинг устига, болаларим бор», дедим. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Сен айтган рашкни Аллоҳ тезда кетказади. Ёш тўғрида гапирсанг, менинг ҳам ёшим бир ерга бориб қолди. Болаларинг бўлса, улар менинг ҳам болаларим», дедилар. Аллоҳ менга Абу Саламанинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳни берди».
Умму Салама онамиз «Бир эр бўлса, Абу Саламачалик бўлар, мен бу дуони ўқисам, ундан яхшироқ эр насиб қилармиди», деб дуони ўқимай қўйишлари ҳам мумкин эди. Лекин хаёлларидан мана шу фикр ўтган бўлса ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилиш иштиёқигина ушбу дуони ўқишга ундади ва ўзлари кутмаган томондан Аллоҳ таоло у кишига дунёдаги энг афзал эрни ато этди. Шунинг учун динимиз амрларини суриштирмай, амалга оширишга ҳаракат қилиш керак. Шундагина тўлиқ саодатга эришилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat