Ассалому алайкум! Аввалом бор сизларга уз миннатдорчилигимни билдириб, қуйдаги саволимга жавоб беришингтзни илтимос қилиб қоламан. Ҳурматли устозлар,
Бир ўртоғим билан гап талашиб қолиб, қайта ярашдик. Орадан вақт ўтиб, шу масалани яна кўтарди. “Биз келишиб олганмизку” десам, у менга сигаретини тортиб “Мусулмон одам кечиради лекин унутмайди” деб айтди.
“Сигаретни нимага ташламаябсан” десам, “ҳали иродам суст” деб жавоб берди.
Илтимос, шу иборани кимга ва қайси ҳолатларда ишлатиш мумкинлигини ва
сигарет чекиб Ислом дини борасида талашишнинг ҳукмини тўлик тушунтириб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ ҳаммамизни охиратимизни обод қилсин.
Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن، Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади” дедилар". (Термизий ривояти). Бошқа бир ривоятда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен шунга кафилман, зоминман” деганлар. Валлоҳу аълам!