Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салом бериш ҳақида

10:09 / 15.10.2017 | Fazilat | 4694

Ассалому алайкум! Муҳтарам зикр аҳлидан сўранг ҳайъати. Дарҳақиқат, саволни ёзиш учун мўлжалланган ушбу саҳифада ҳам аввалдан, тайёр ҳолда «Ассалому алайкум» сўзи мавжуд экан. Демак, бу сўз муомала-муносабат учун, энг мухим ва бошлавчи сўздир. Корхонамамизда бирга ишлайдиган бир аёл бир ойча аввал менга туҳмат қилди. Хафа бўлсам ҳам Худонинг фарзи деб ҳар куни салом бераман. Аммо у саломга алик олмай ўтиб кетади. Иш юзасидан тўғри келганда гапираман, савол бераман. Баъзан қисқа жавоб беради, баъзан эшитмагандек ўтираверади. Мен шундай муносабатда бўлишим тўғрими? Балки аликсиз қолаётган саломни бермай қўя қолганим яхшидир. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Салом фарз эмас. Қолаверса алик олмаса уни гуноҳкор қилиб салом берманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat