Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

05:23 / 11.05.2016 | Nurilloh | 2498

Ассалому алайкум! 1- олти ракъатли “Аввобийн” намози қай тартибда ўқилади? Икки  ракъатдан учта намоз ўқиладими ёки битта намозда олти ракъат ўқиладими?
2-витр намозидан кeйин дунёвий гаплардан гапириш, дунёвий ишларни қилиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-икки ракъатдан қилиб ўқилади. 2- حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى قَالَ: حَدَّثَنَا عَوْفٌ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الْمِنْهَالِ قَالَ: انْطَلَقْتُ مَعَ أَبِي إِلَى أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ، فَقَالَ لَهُ أَبِي: حَدِّثْنَا كَيْفَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم يُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ؟ قَالَ: كَانَ يُصَلِّي الْهَجِيرَ وَهْيَ الَّتِي تَدْعُونَهَا الْأُولَى حِينَ تَدْحَضُ الشَّمْسُ، وَيُصَلِّي الْعَصْرَ، ثُمَّ يَرْجِعُ أَحَدُنَا إِلَى أَهْلِهِ فِي أَقْصَى الْمَدِينَةِ وَالشَّمْسُ حَيَّةٌ، وَنَسِيتُ مَا قَالَ فِي الْمَغْرِبِ. قَالَ: وَكَانَ يَسْتَحِبُّ أَنْ يُؤَخِّرَ الْعِشَاءَ. قَالَ: وَكَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَهَا وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا، وَكَانَ يَنْفَتِلُ مِنْ صَلَاةِ الْغَدَاةِ حِينَ يَعْرِفُ أَحَدُنَا جَلِيسَهُ، وَيَقْرَأُ مِنَ السِّتِّينَ إِلَى الْمِائَةِ. أطرافه: 541، 547، 568، 771 - تحفة: 11605 Абу Минҳол сўзлаб берди: «Отам билан Абу Барза Асламийнинг олдига бордим. Отам унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозларни қандай ўқиганларини бизга айтиб бергин», деди. Шунда у: «Сизлар «биринчи» деб атайдиган пешинни қуёш тиккадан оққан пайтда ўқир эдилар. Асрни ўқиганларидан кейин бирортамиз Мадина чеккасидаги аҳли ҳузурига қуёш чарақлаб турганида қайтиб бора оларди. – Шом ҳақида нима деганини унутибман. – У зот хуфтонни кечиктиришни афзал кўрар эдилар. Ундан олдин ухлашни ва ундан кейин сўзлашишни ёқтирмас эдилар. Тонгги намозни биримиз ўз ёнидагини таний оладиган (даражада кун ёришган) пайтда ўқиб бўлардилар, олтмиштадан юзтагача (оят) қироат қилар эдилар», деди».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat