Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Энг афзал салавот

23:59 / 18.11.2022 | ☪ ℳนธเใ๗ลท ﷽̲ | 956

Ассалому алайкум! Мен доимий кунимда 100тадан кўп салавот айтишим учун энг афзал ва яхши салавотни кўрсатингизлар. Ҳадислардан ҳам намуна бўлса жуда яхши бўлар эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Энг афзал салавот бу намозда ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган салавоти иброҳимийядир. Яъни :

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُمْ قَالُوايَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَقُولُوااللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌرَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар:«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар.У зот:«Аллоҳумма! солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳийм. Аллоҳумма! барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.
Учовлари ривоят қилганлар.
Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَلَقِيَنِي كَعْبُ بْنُ عُجْرَةَ فَقَالَأَلَا أُهْدِي لَكَ هَدِيَّةً، إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَيْنَا فَقُلْنَايَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ علِمْنَا كَيْفَ نُسَلِّمُ عَلَيْكَ فَكَيْفَ نُصَلِّي عَلَيْكَ؟ قَالَقُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌرَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абдурроҳман ибн Абу Лайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Каъб ибн Ужра мени учратиб қолиб:«Сенга бир совға берайми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз у зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо сизга қандай саловот айтамиз?» дедик.«Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма! Барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айтинглар», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан. Муҳаммадни ва оли Муҳаммадни худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

وَلِلْبُخَارِيِّ فِي بَدْءِ الخَلْقِاللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيْمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيْمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ 

Бухорийнинг «Яратилишнинг бошланиши»даги ривоятида:
«Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма! Барик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», дейилган.
Шарҳ: Намозларда ўқиш учун айнан имом Бухорийнинг ривоятларида келган саловот олинган. Бошқа ҳадисларда ҳам бир оз фарқли сийғалар келган. Шундан кўриниб турибдики, бир хил сийғада саловот айтиш шарт эмас. Турли сийғада айтса ҳам бўлаверади. Энг муҳими, айтиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat