Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари, мен компьютер ва телевизор устасиман. Бир киши бу нарсалар ҳаромга ишлайди, деб мени ўйлантириб қўйди. Шу ва шунга ўхшаш касб, ҳунар ҳақида айтиб берсангиз.
- Ва алайкум ассалом! Бекор гапни айтибди. Уларни икки томонга ҳам ишлатиш мумкин. Бундай қараладиган бўлса, яшаб бўлмай қолади. Кўп нарсаларни ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам ишлатиш мумкин. Ундан ёмон мақсадларда фойдаланилса, сотган, тузатган эмас, ишлатган одамнинг ўзи жавобгар бўлади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077