Ассалому алайкум! 1). Бизда имомлар фарз намозларда оёқлари кўтарилган ҳолларда сажда қиляптилар. Шу ҳолатда намоз бузилади дейилган?
2). Бизда имом намозни жуда тез ўқияптилар, шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! 1). Саждада эътиборга олинган асосий аъзо оёқ ва бошдир. Бош саждага тегиб турган пайтида икки оёқнинг бирорта ҳам бармоғи ерга тегиб турмаса, сажда сажда ҳисобланмайди. Намозни қайтадан ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!