Ассалому алайкум! Ҳамма ғамини Аллоҳнинг ибодатига бағишлайдиган одамни қолган ҳамма ғамларини Аллоҳ Ўз зиммасига олиб, муаммоларини ҳал қилиб беришни ваъда қилганми?
Ва алайкум ассалом! Бир касбни қилиб, қолган ишларда ҳам сабабларини қилиб, натижани Аллоҳ таолога ҳавола қилса, Аллоҳ Ўзи кифоя қилишини ваъда қилган.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ : سَمِعْتُ نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : مَنْ جَعَلَ الْهُمُومَ هَمًّا وَاحِدًا هَمَّ آخِرَتِهِ : كَفَاهُ اللَّهُ هَمَّ دُنْيَاهُ ، وَمَنْ تَشَعَّبَتْ بِهِ الْهُمُومُ فِي أَحْوَالِ الدُّنْيَا : لَمْ يُبَالِ اللَّهُ فِي أَيِّ أَوْدِيَتِهَا هَلَكَ. رواه ابن ماجه
Абдуллоҳ ибн Мусъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Мен набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким барча ғамларни бир охиратнинг ғами қилса, Аллоҳ таоло унинг дунё ғамларига кифоя қилади ва кимнинг ғами дунё ҳолатларига бўлиниб кетса Аллоҳ таоло уни дунёнинг қайси чуқурларида ҳалок бўлганига парво қилмайди” деяётганларини эшитдим. Ибн Можа ривояти.وعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ كَانَتْ الْآخِرَةُ هَمَّهُ : جَعَلَ اللَّهُ غِنَاهُ فِي قَلْبِهِ ، وَجَمَعَ لَهُ شَمْلَهُ ، وَأَتَتْهُ الدُّنْيَا وَهِيَ رَاغِمَةٌ ، وَمَنْ كَانَتْ الدُّنْيَا هَمَّهُ : جَعَلَ اللَّهُ فَقْرَهُ بَيْنَ عَيْنَيْهِ ، وَفَرَّقَ عَلَيْهِ شَمْلَهُ ، وَلَمْ يَأْتِهِ مِنْ الدُّنْيَا إِلَّا مَا قُدِّرَ لَهُ . رواه الترمذي وأبو داود وابن ماجه
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг бойлигини қалбига солиб қўяди ва унинг ишларини жамлаб қўяди. Дунё унга хор бўлган ҳолда келади. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ фақирликни унинг кўз олдида қилиб қўяди, ишларини тарқоқ ҳолига солиб қўяди, дунёдан бўлса унга тақдир қилинганидан бошқаси келмайди” дедилар. Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти. Валлоҳу аълам!