Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо таржимаси

08:22 / 07.06.2016 | Bekmurodov I.A | 3568

Ассалому алайкум! Мeнга ёрдамингиз кeрак эди… Мeн ёзган дуони арабчасини ёзиб бeрсангиз агар иложи бўлса.
Аллоҳим ота онамни шу бугунга қадар қилган гунохларини ва қиёматгача қиладиган гуноҳларини Ўзинг кeчиргин. Ўзинг уларни ҳидоят йўлингга солгин. Ҳаром eйишдан, ичишдан, кийишдан қайтаргин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-она ҳаққига қандай дуо қилишини таълимини бериб “Исро” сурасида: وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт. “Иброҳим” сураси 41-оятида: رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ "Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин” деб марҳамат қилган.(“Тафсири Ҳилол” китобидан) اللهم اهدهما و سددهما Аллоҳим иккисини ҳидоят қилгин ва тўғри йўлди собит қадам қилгин. اللهم أغنهما بحلالك عن حرامك وبفضلك عمن سواك Аллоҳим иккисини ҳалолинг билан ҳаромингдан ва Ўз фазлинг ила Ўзингдан ўзгадан беҳожат қилгин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat