Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тeлeграммдан юборилган аудио, видeо маҳсулотлар

08:27 / 07.06.2016 | Firuz Faxriyev | 3209

Ассалому алайкум! Сизлар томондан юборилаётган Тeлeграмм мессенжеридаги, Сабоқлари ботидан келаётган аудио ва видео маърузалар табиийки телефонга юкланади, шу маърузаларни мавзулар бўйича тартиб билан тахлаб қўйиб, яқинларимизга ўтказиб берсак мумкинми? Бу ерда масала тўғридан-тўғри ўтказиш борасидадир.
Асосий мақсад интернет трафик миқдори чекланган ва телеграммга уланиш имкони йўқларнинг бу маърузалардан баҳраманд бўлишини исташимиздир.
Жавобларингиз учун олдиндан Ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу маърузалар аслида телеграм қўлланувчилари учун осонлик яратиш, яъни дискларни хаммасини сотиб олиш ёки маърузаларни тўлиқ юкламаслик учун ташкил қилинган эди. Телеграмми йўқлар учун диск ва бошқа услубда маърузалар нашр қилиб қўйилган. Динимизни ўрганиш учун сарф қилинган ҳар бир “бит” ва “байтлар” (трафик)нинг, ин шаа Аллоҳ ажри бор. Унга 700 ва ундан кўпроқ баробарда ажр бергай Аллоҳ таоло. Роббимиз барчамизнинг динимизни таълим олишимиз йўлидаги ҳимматларимизни баланд айласин. Валлоҳу аълам! Исмоил Муҳаммад Юсуф.

Топ рейтинг www.uz Openstat