- Шариатимизда ман қилинмаган нарса рухсатли бўлади. Жунуб аёл боласини эмизиши мумкин эмас, деган гап йўқ. Шунинг ўзи ундай аёл боласининг эмизиши мумкинлигининг ёрқин далилидир. Иккинчидан, заррача ақли бор одам бу иш жоизлигини ақли билан ҳам топиб олса бўлади. Янги бола кўрган аёл баъзи ҳолатларда қирқ кунгача нифос кўради. Ўшанда намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Хўш, қирқ кунгача боласини ҳам эмизмаслиги керакми?! Бу ишни бирор киши қилиши мумкин эмас. Ақлга сиғмайди.