Ассалому алайкум! Маълумки ҳозир юртимизда карантин даври. Бунда биз намозларни уйда ўқимоқдамиз. Азон айтилганда «Ҳайя алас Солаҳ» ва «Ҳайя алал Фалаҳ» ўрнига «Ассолату фи риҳаликум» айтилмоқда. Такбирни эса қандай айтиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Уйда ўқиётганлар азонни одатдагидек айтаверади. Такбирни ҳам. Сиз айтган ҳолат масжидга тегишли. Валлоҳу аълам!