Ассалому алайкум! Интернетнинг ижтимоий тармоқларида ҳар хил мавзуларга фикрлар билдирилиб, изоҳлар қолдирилади. Ана шундай изоҳларни орасида ғийбат сўзлар ҳам учраб туради. Шу изоҳларни ўқиш давомида ёки шу мавзуга биз ҳам изоҳ қолдирмоқчи бўлсак, ғийбатга аралашган бўлмаймизми?
Ва алайкум ассалом! Агар рози бўлиб, уларни бу ишлардан қайтармасангиз ғийбатига шерик бўлган бўласиз. Валлоҳу аълам!