Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 3803
Ҳурматли устоз! Имкон бўлса қуйидаги саволимга жавоб берсангиз, зеро билмаган айиб эмас билишни истамаган айиб. Ўлим хаммамизнинг бошимизда бор. Ўткан йили (Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин) бувам вафот этдилар. Бизнинг оилада бундай ҳолат 1 мартта бўлаётгани сабали ҳали инсон вафот этгандан сўнг қилинадиган ишлар хақида тўла тушунчага эга эмасдик. Жанозага бориш олдидан 1 қизиқ ҳолатга дуч келдик. Бувамни масжидга жаноза намозини ўқиш учун олиб чиқилаётганда маҳалламиз фаоллари уларни оёқларидан бошқа инсонлар уларни бошларидан олиб чиқиш керак деб озгина баҳслашиб қолишди. Жанозага келган инсонлар хамда маҳалламиз домласи қараб қолишди. Яна 1 ақилга сиғмайдиган иш. Жанозадан сўнг кечқурун барча ёши улуғ (аёл) қаримдошларимиз йиғилиб Бувам вафот этган ҳонанинг чироғини 40 кун ёқиб қўйиш керак деяётган сухбатларини эшитиб қолдим ва озгина ҳурматсизлик қилиб нега ахир бу нотўғрику дедим. Улар ҳудди халқ душманига қарагандай қараб сан кичкина жим ўтир бу ишларни ота бобомиздан қолган урф биза ўлсак ҳам шу ишларни қиласизлар дейишди ва чироқни ёқишдан мақсад ўлган инсонни арвоҳи кечаси шу уйга келиб чироқ ёқиқми ёқъми яни мани эслашвоттими йўқми билиб кетади дейишди. Ва мен яна беодобгарчилик қилиб вафот этган инсонни шу ҳонанинг чиқоғини йўқиб эмас балки оқилаётган Қуръони Карим суралари орқали эслаш дурусмасми деб чиқиб кетдим ва кечаси шитдан светни очириб қўя бошладим. Яна бир ҳолат уйимизга ҳар пайшанба куни барча қариндошлар йиғиладиган бўлдилар. Лекин бу ишлар қанчалик нўтўғри эканлигини айтмай ҳеч ким мани гапимга аҳамият ҳам бермади ҳудди эшитмаганга олишди. Шу ёши котта онахон қаримдошларимиз учун махсус инсон вафотидан сўнг нима ишлар жоиз ва нима ишлар ножоиз бўлиши хақида ЪД дискка маълумотномани ёздириб уйга олиб келиб эшиттирдим, лекин дискни қўйишим билан бор олиб чиқиб кет, нарёда эшит диб озгина гап хам эшитиб олдим. Ва уларга ҳозир қилаётган ишлари қанчалик нотўғри эканлигини ҳамда Бувам ҳозир сизлар қилаётган ишлардан қабрда Нега тўғри йўлга бошламадинг? Нега ўргатмадинг? деб жазо олишларини этсам ҳар доимгидек ўша гап шу кунгача ота-бобомиз қилган урф биздан кейин ҳам давом этади ва озин уйлаганиндан сўнг фарзандларинга қанақа ҳоҳласен шунақа тарбия бериб ўргатасан дейишти. Аллоҳ билиб билми қилган гунохларимизни ўзи кечирсин. Имкон бўлса инсон вафотидан сўнг нима ишлар қилиши кераклиги ҳақида батафсил маълумотномани қаттан олиса бўлади ёки ўзингиз тўғри йўлни кўрсатсангиз. Зеро (Аллоҳ шифо берсин) бувимнинг ҳам мазалари бироз йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менинг «Кифоя» деган китобимдан олсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat