Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такрорий савол рамзий қабр

17:31 / 12.05.2016 | sharaf | 2511

Ассалому алайкум! Берган жавобингизга каттадан катта раҳмат. Олдинги саволимда «Биз томондан қурилган» деб юборибман, «Биз томонда қурилган» демоқчи эдим. Энди ушбу қабр ҳақида очиқ-ойдин айтмоқчиман. У ер аслида зиёратгоҳ бўлиб, мен ҳам 1-2 марта билмасдан борганман. У ердаги қабрга мен Қуръон тиловат қилганман, аммо ҳеч нарса тиламаганман. Қабрда ўша уламо бор деб ўйлаганман. Ўша ердаги домладан «Қабрда ким ётибди?» деб сўраганимда, домла «Бир пайтлари бу жойда саҳоба Саъд Ибн Ваққос яшаган. Бу ерга у дафн қилинмаган. Бу рамзий қабр» деб жавоб берди. Кўпчилик одамлар у ерга бориб ҳар хил нарсаларни қилишади. Бир иккита танишимни бундан қайтардим. Энди мени қийнаётган савол мен билмасдан тиловат қилганим. Мен гуноҳкор бўлиб қолмадиммикан? Бошқа танишларимни у ерга бормаслиги учун уларни қайтарсам бўладими? Илтимос жавобингизни кутаман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Сизлардан жуда миннатдорман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз шариатга зид ҳеч қандай иш қилмагансиз. Албатта бундай жойлардан қайтариш керак. У ерда ўтириб, “тирикчилик” қилаётганларни “домла, қори” дейилмайди. Буни айтишимизга сабаб омма халқ фолбин, илгир, жинлар билан ишлайдиган ва ҳатто иссиқ-совуқ қилувчиларни ҳам диндор деб ўйламасликлари учундир. Уларнинг барчаларининг ишлари мутлоқ Исломга зиддир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat