Шаҳар марказидаги атрофида ошхоналар бор, мусулмон одамнинг ошхонаси Рамазон ойида кундуз куни ишлаши жоизми?
Агар шунга мажбур қилинмасалар, бу мусулмонга ярашадиган иш эмас. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: «Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Масалан, дейлик, бир одам оч қолди, ўлим хавфи туғилди, мазкур ҳаром нарсалардан бошқа ейдиган нарса йўқ. Шундай ҳолдагина ўлмай қолиш учун еса бўлади. Фақат ояти каримада таъкидланганидек, зулм қилмай, ҳаддан ошмай еса, унга гуноҳ бўлмайди. Мутлақо заруратсиз, қийинчилик бўлмаса ҳам еса, ўзига зулм қилган бўлади. Еган пайтида тўйиб, керагидан ортиқ еб юбориши эса ҳаддан ошишга киради. Уламоларимиз: «Ўлим хавфида қолган одамнинг ушбу нарсалардан ўлмай қоладиган даражада ейишига рухсат ушбу оятдан олинган», – дейишади. Аммо «Бу ҳаром нарса, ўлсам ҳам емайман!» дея қайсарлик билан ўлиб кетган инсон гуноҳкори азим бўлади. Ўтган азизлардан Масруқ раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким мажбур бўлса-ю, емай-ичмай ўлиб кетса, дўзахга киради», – деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломга: – Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин, – дедилар. Шунда Набий алайҳиссалом: – Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир, – дедилар. Аллоҳ таоло ушбу ва бошқа оятларда мусулмонларга ҳалол ва ҳаром нарсалар ҳақида ҳукмлар нозил қилганида, яҳудийлар ўз одатларига биноан, яна турли гаплар тарқатдилар. «Бизда бу ҳалол эди», «Тавротда бу ҳақда бундай дейилган эди», дея мусулмонларни шак-шубҳага тушириб, фитна қўзидилар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!