Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

05:04 / 15.06.2016 | Abbos | 2524

Ассалому алайкум! 1). Яқинда намоз бошлаганим сабабли, қаъдада ўтирганимда ўнг оёғимни бармоқларини қиблага қаратиб чап оёқни ёзсам, тана оғирлигим чапга эмас, ўнг оёққа тушиб оғримоқда. Чап оёқни ёзаману, аммо унга ўтира олмайман. Намозни тугатиб, салом бeришимгача ўнг оёғим анча оғриб ҳалал бeрябди. Ҳатто бош бармоқ шишиб ҳам кeтди. Шунга нимадур енгиллик борми? Албатта бу оёғим озроқ ўргангунича.
2). Рўза тутган эдим. Намозда оғзимга сўлак тўлиб қолади. Сўлак ноқулайлик туғдиргани учун оғзимни очмай, тилимни қимирлатиб ўқиябман. Шу ишим тўғрими ёки сўлакни ичимга ютсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўнг оёқни тик қилиб, чап оёқ устига ўтириш суннат амалидир. Ўргангунингизгача ўзингизга қулай ҳолатда ўтиришингиз жоиз. 2). Тилингизни қимирлатганингиз билан ўзингиз эшитадиган даражада овозингиз чиқмаса, қироатнинг фарзи адо бўлмайди. Намоздан аввал бирор идишни олдингизга олиб келиб, намоз ичида оғзингизга келган сўлакни ўша идишга туфлашингиз ҳам мумкин. Ёки бирор латта билан сўлакни артишингиз ҳам мумкин. Бу билан намоз бузилмайди. Оғзингизга тўпланган сўлакни ютсангиз ҳам рўза очилмайди, лекин макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat