Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ розилиги учун ишимдан воз кечсам

02:23 / 25.12.2022 | S A R D O R | 698

Ассалому алайкум! Ман ободонлаштириш ишхонасида ҳудуд бошлиғи бўлиб ишлийман. Қўл остимда 12 та одам ишлийди, кимдир ишига масулят билан ёндашади кимдир эса тепасида турмасез умуман ишламийди. Шуларга чора кўрсам мани ёманлаб ташлашяпти, бугун шунақа аҳвол бўлди, битта ишчим ман билан ўринбосарим устидан призидент қабулхонасига ариза топширган. Бошлиғим мани ҳақоратлади, асосиз ишдан бўшатмоқчи бўляпти деб. Ишдан бўшатмоқчи бўлганим рост лекин ҳақорат қилмадик ишламийдиган нима кераги бор давлат ишхонасига қуруқдан қуруқ кеп кетса бир нарсани қойил қилиб ишламаса кейин бугун шу ҳолатни билиб яни ишчилар ҳашарда эди соат 4 яримлада ишдан кетишарди индамас эдик бугун бориб 5гача ишлаттим. Ўзи иш вақти 5гача, кетиш олдидан тортишиб қолдик ёқама ёқа бўлиб, шунда манга сан ибодатда юриб туриб шу ишни қиляпсан Ҳудога солдим диб қўйдим. Ишонинг ичимдан дарс кетди ҳеч нарса димасдан кетиб қолдим қиган ишимдан афсусландим лекин эртага бориб кечирим сўрамоқчиман. Бу ишхонада қонуний ишлатаман дисангиз ишчилар кўнмийди шундо индамасдан юраман дисангиз биздан катта бошлиқлар қўймайди. Гўёки аросат қоп кетганман. Шу ишдан Аллоҳ розилиги учун кечсам бўладими? Агарда бу ишда қолип кетадиган бўсам одамларни қарғишини олиб кетаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишчилар зиммаларидаги вазифани бажармаётган бўлсалар сиз бошлиқ сифатида уларни тергашингиз зарур. Ишлагиси келмай атайин пайсалга солишса қонуний чора кўринг. Сиздан тепадаги раҳбарга шикоят қилинг. Сиз давлат томонидан берилаётган ўша ойлик ҳақиқатда ишлаётганларга тақсимланишига масъулсиз. Ходимларингиздан кимдир ишламай юриб ойлик олаётган бўлса давлат пулини ноҳақ еяётган бўласизлар. Шуни назорат қилиш қўлингиздан келса ишланг ёки бўшанг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat