Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддаги ёқимсиз ҳолат

18:55 / 16.06.2016 | Ilhom | 3050

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, кеча масжидда таровеҳ намоз вақти ёнимда турган бир йигит аёллар каби такбир айтиб, қўлни кўкрагини устида ушлади ва оёқлари ораси елкасиданда кенг қўйди ва жуда кўп чалғитди. Бундайларга бирор танбеҳ бериш керакми? Балки мазҳаби бошқадир яна билмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатлар суннат бўлиб, ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шу амалларни қилганлари келтирилган. Унга ҳақорат кўзи билан қараманг. Фақат у амалларни бизнинг мазҳабимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа амалларини рожиҳ кўрганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat