Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон, таълим, дарс

00:26 / 15.12.2022 | Muhiddin | 594

Ассалому алайкум! Мен университетни битириб, компютер технологияларига оид бир нечта фандан дарс бериш учун Техникумга 2022 йил сентабр ойида ишга кирдим ва ишлаётганимга деярли 3 ой бўлди. Ишлаб юрган вақтим жараёнида аслида ҳафталик дарслар жадвали бўйича пайшанба куни дарс беришим керак лекин маълум сабаблар билан, масъул инсон розилиги билан чоршанба куни дарс ўтдим. Чоршанба санасида ўтган дарсимни пайшанба куни ўтдим деб гуруҳ журналига мажбурлигимдан пайшанба санасини ёзсам ёлғон бўлади. Ишхонадаги масъул инсон эса сан бошқа куни бўлса ҳам ўша дарсни ўтгансан, журналга бошқа санани ёзавер деяпдилар. Лекин чоршанба санасини ёзаман десам ишхонадаги масъул инсон айтиши бўйича ҳафталик дарслар жадвалини ўзгартириш жуда қийин экан. Мен эса ҳафталик дарс жадвалида дарс ўтишим керак бўлган кундан бошқа бир кунда дарс ўтмаслигим кераклини ва буни тўғирлаш қийин эканлигини билмаган эдим. Саволим қуйидагича : Бундай ҳолатларни узурли томони борми ёки ёлғонлигича қоладими ? Балки шариатда бу ишни тўғирлаш учун мен билмаган тўғри йўли бормикин деб ўйладим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Барибир ёлғон ҳисобланаверади. Жадвални тўғирлаш қўлингиздан келмаётган, ҳимматингиз етмаётган бўлса пайшанба кунига “дарс ўтмадим” деб ёзиб қўяверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat