Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балки бу таклиф ёки фикр аввал ҳам ўртага ташлангандир. Биз учун энг катта душман иблислигини яхши биламиз. Аммо унинг ҳақида eтарли маълумотга эга эмасмиз. Уни заифлаштириш, уни қалбга кириш йўлларини тўсиш ва бошқа шу каби малумотлар бeрилган кичик ҳажмда китоб ёзсангизлар. Биз душманимиз ҳақида батафсил билсак, унга қарши курашишимиз осон бўларди. Илтимос.
Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида Устозимиз раҳимаҳуллоҳ “Руҳий тарбия” номли китобни ёзганлар. Валлоҳу аълам!