Ассалому алайкум! Устозлар, менинг наздимда бизнинг масжидда намозни бироз тез ўқишади. Таровеҳ намозларида эса, тезлик яна ҳам ошди. Шу боис, қуйидаги саволлар пайдо бўлди.
1. Витр намозидаги «қунут» дуосини имом тез ўқимоқдалар. Шу боис, мен «қунут» дуосини сал кам ярмигача ўқий олмоқдаман холос. Имконим шунга етяпти холос. Агар ундан тез ўқисам, адашиб кетаман. Шу ҳолатда менинг намозим дуруст бўляптими?
2. Охирги қаъдада эса, «ташаҳҳуд»ни ва салавотнинг ярминигина ўқий оляпман холос. Бу ҳолатда ҳам намозим дуруст бўляптими?
3. Имом намозга кирувчи «Аллоҳу акбар» калимасидаги Аллоҳ лафзидаги «Аллооҳ», деб икки алиф чўзмоқдалар. Бу ҳолатда ҳам намозга таъсири йўқми?
4. Саждадан турганимда оёқлар ораси ҳанафий мазҳабига мувофиқ кенгликдами ёки йўқ шуни билиш учун бир марта қараб қўйсам бўладими ёки сажда қиладиган жойдан бошқа жойга қараш мумкин эмасми?
Ва алайкум ассалом! 1). Дуруст бўлади. 2). Дуруст бўлади. 3). Таъсири йўқ. “Акбар”даги “б”ни “Акбааар” деб чўзмаса бўлди. 4). Қарасангиз бўлади. Валлоҳу аълам!