Ассалому алайкум! 1) Таровeҳ намози нафл намозми? Бир eрда таровeҳ ўқимаган одам суннати муаккани тарк қилгани учун тавба қилиши жоиз дeган жумлани ўқиб қолдим?
Ва алайкум ассалом! Таровеҳ намози суннати муаккада бўлиб, вожибга яқин амалдир. Бу худди витр намозини ўқиш кабидир. Таровеҳни фақат жамоат билан ўқиш керак деган тушунчага бормаслик керак. бу ёлғиз ўқувчига ҳам, аёлларга ҳам суннати муаккададир. Агар суннат муаккада бўлса уни тарк қилиш вожибни тарк қилиш ккаби макруҳи таҳримий бўлади. Агар суннат муаккада бўлмаса уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий бўлади. Валлоҳу аълам!