Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

16:25 / 18.06.2016 | Davron | 2983

Ассалому алайкум! Рўзадор одам жиғилдони қайнаб, оз миқдорда eган таоми қайтса, яъни таъми сeзилса рўза бузиладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қасдан қай қилмаса оғиз тўлдирадими ёки йўқми рўза очилмайди. Агар қасддан, ўз ихтиёри билан қай қилсаю, оғиз тўла бўлса рўза очилади, оғиз тўла бўлмаса очилмайди. Қусиб қусуғини қасддан ичкарига ютиб юборса, оз бўладими, кўп бўладими рўзаси очилади. Таом оғзига келиб, сўнг беихтиёр қайтиб кетса рўза очилмайди.

إذَا قَاءَ أَوْ اسْتِقَاءَ مِلْءَ الْفَمِ أَوْ دُونَهُ عَادَ بِنَفْسِهِ أَوْ أَعَادَ أَوْ خَرَجَ فَلَا فِطْرَ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا فِي الْإِعَادَةِ وَالِاسْتِقَاءِ بِشَرْطِ مِلْءِ الْفَمِ  

Агар беихтиёр қусса ёки қасддан оғиз тўла ёки озроқ қусса, қусуқ ўзи ичкарига қайтиб кетса ё қайтарса, ё ташқарига чиқса, саҳиҳ қавлга биноан қусуқ кўп бўлсин ё оз ичкарига қайтариб ютиб юборса, оғзини тўлдириб қасддан қусса рўза очилади. (Бошқа суратларда рўза очилмайди). (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat