Ҳазрат. Бизни бир неча саволлар ўйлантириб келади. Ушбу саволларга Сиздан жавоб олиш биз учун ишончлидир: 1. Юмшоқ ўйинчоқларни (мяхкий игрушка) ёш боллар ўйнаши дурустми? Кўпинча улар ҳар ҳил ҳайвон шаклида бўлади. Уни сотиш билан кун кечиришчи? 2. Жаҳолатдаги гуноҳлар кечирилади- дейилган. Биз намоз ўқишдан олдин калима келтирганмиз, намоз жумага борганмиз, лекин ҳарбий хизматда бегуноҳ инсонларга кўп озор этказганмиз. Аллоҳ барча гуноҳларни кечиши мумкин, лекин банда билан банда орасидаги гуноҳ тирикликда розилигини олмаса, қиёматда жавоби қаттиқ деб эшитдик. Биз нима қилайлик? Ўша биздан норози бўлганларни имкон топиб розилигини олайликми(у инсонлар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшайдилар), ёки тавба қилишимиз етарликми? Албатта оҳиратда жазолангандан кўра қанча узоқ бўлса ҳам улардан кечирим сўраб, розилигини олишга тайёрман.!
1. Қиз болаларнинг қўғирчоқларини сотса ва улар ўйнаса бўлади. Ўғил болаларга ўзларига мос бошқа ўйинчоқлар бор.
2. Тавба қилиш билан бирга зулм кўрганлардан ҳақларини ҳалол қилишини ҳам йўлга қўйиш керак.