Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар намоз гуноҳдан қайтармаса

01:12 / 01.09.2021 | abdulloh | 1346

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқийман аммо мени намозларим ҳаром ишдан қайтармаяпти илтимос менга маслаҳат беринг. Агар намоз гуноҳдан қайтармаса у намозлар намоз бўладими ёки қайтиб ўқиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўқиган намозингизда камчиликка йўқ қўйяпган бўлишингиз керак. Бу камчилик ҳар тарафлама бўлиши мумкин. Шунинг учун намозни тўкис адо қилишга ҳаракат қилинг. Шунда у сизни фаҳш ва мункар ишлардан сақлайди. Қайта ўқишингиз шарт эмас. Бундан кейинги намозларингизни ихлос билан Аллоҳнинг розилигини тилаб тўкис адо қилишга астойидил маҳкам бўлинг. «Анкабут» сурасининг 45-оятида бу ҳақида шундай дейилган: 

اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ۝ 

Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур.
Эй Пайғамбар:
«Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил».
Қуръонни тиловат қилиб, кишиларга етказиш Исломнинг асосий омилидир. Ушбу илоҳий китоб маъноларини кишиларга етказиш, унинг таълимотларига амал қилишга чақириш асосий иш бўлмоғи лозим.
«...ва намозни тўкис адо эт».
Биз «намозни тўкис адо эт» деб таржима қилган жумлани тўғридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ағдарадиган бўлсак, «намозни тик турғиз» бўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, намоз ўқи, деб эмас, намозни тўкис адо эт, деб хитоб қилмоқда. Ҳа, тўкис адо қилинганда:
«Албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур».
Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фоҳиша ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан қайтади.
Имом Ибн Жарир Тобарий Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фоҳиша ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиши зиёда бўлади, холос», деганлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat