Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, Нуҳ алайҳиссалом 950 йил одамларни Ислом динига даъват этганларми?
Ва алайкум ассалом! Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг Қуръон каримга ёзган “Тафсирул Қуръаанил аъзийм” деб номланган тафсирларида, Қатода розияллоҳу анҳунинг : “Нуҳ алайҳиссаломнинг умри эллик йили кам минг йил бўлган. Қавмини динга даъват қилишларидан олдин уч юз йил яшаганлар, уч юз йил қавмини динга даъват қилганлар. Тўфон балосидан кейин уч юз эллик йил яшаганлар” деганлар. “Тафсири Қуртубий”да ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан “Нуҳ алайҳиссалом бир минг тўрт юз йил яшаганлар” деган нақл келтирилган. Ибн касир раҳматуллоҳи алайҳ тафсирларида “ибн Аббоснинг гапи ҳақиқатга яқинроқ” деганлар. Валлоҳу аълам!