Ассалому алайкум! Савол Шайх хазратларининг «Хадис ва Хаёт» китоби, «Нубувват хонадони аёллари» 25 жузидан, Умму Салама онамиз хакидаги 204 бетидан олинган : Уҳуд уруши куни Умму Салама розияллоҳу анҳонинг амакиларининг ўғли Шаммос ибн Усмон Махзумий ярадор ҳолида Мадинага олиб келинди ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг уйларига ётқизилди. Шунда Умму Салама розияллоҳу анҳо: «Амакимнинг ўғли мендан бошқанинг уйига ётқизиладими?» деб норози бўлдилар. Бу гапни эшитиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни Умму Саламаникига кўтариб боринглар», дедилар. Ярадор мужоҳидни Умму Салама розияллоҳу анҳонинг уйига олиб келишди. У киши ўша ерда жон берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Уҳудга қайтариб олиб келиб, вафот этган кийимида дафн қилишга амр қилдилар. У (ярадор жангчи) бир кечаю бир кундуз ётган, ҳеч нарса татимаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ювмадилар ҳам, жаноза ҳам ўқимадилар. Савол: Мужохид нимага ювилмадилар ва жаноза намози ўқилмаган?
– Ва алайкум ассалом! Шаҳид ювилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга кейинроқ жаноза ўқиганлар. Чунки шаҳидлар чиримайди, шунга кейинроқ ўқиганлар. Валлоҳу аълам!