-Бу ҳадис оҳод ҳадисдир. Ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйганлар. Ўша шартлардан бири оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Чунки, ўзи ривоят этсаю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Чунки, ровий, ўша ривоят мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган “Ит ялаган идишни етти марта ювиш “ ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган. Чунки, Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳу ўзлари уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар.Демак, сиз айтган кийимни мазкур сувда ювилса, у пок бўлади.