Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ўзимда қандай ирода бўлиши керак.

00:00 / 23.03.2008 | eski savollar | 2906
Ҳазрат нимагадир мен китобларни оъқиганимда улардан фойда оълиб, фикирларимни жамлаб, мулохазада боълиб, китобни ёналишимга салиш оърнига. Эшитган томонимга қараб кетиб қолаяпман. Яни, китоблар мени боъшқараяпти. Буни яқинда сезиб қоълдим. Шунинг учунҳам фақат сизни китобларингиздан боъшқасини оъқимаяпман. Чунки бу менга ҳафли боълиб қолди. Басатия китобингизда дин ва дунё мутадиллигини оъқидим. Яхшиям сиз бундай нарсаларни чиройли баён қиласиз. Агар сизга оъхшаш бирон инсон шундай китобда. Будунёни қоралаб, унидаги зинатлардан юз угурушни мақтаб, таркидунё қилишни лозим топганида боърми, мен мулахаза ҳам қилиб оътирмай угапларни кетидан қувиб кетардим. Бу ёмон одат биркун мени адаштирмаса деб қоърқаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Илмли кишилардан маслаҳат олиб тўғри йўналишдаги, аҳли суннат ва жамоа ақийдавий мазҳаби, ҳанафий фиқҳий мазҳабидаги мўътадил олимларнинг китобларидан ўқиб етарли маълумот олганингиздан кейин, ўзингиз ҳар нарсанинг ортидан кетмайдиган бўлиб қоласиз. Етарли диний маълумотга эга бўлмаслик, сиз айтгандек нимани эшитса ёки ўқиса ўшанинг ортидан кўр-кўрона эргашиб кетишга сабаб бўлади. Баъзи кишиларимизнинг турли ҳизб ва фирқаларга аралашиб қолишларига сабаб бўлган.Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳозирда сиз айтганингиздек мўътадил маълумотларни ўрганиш имкониятлари пайдо бўлди. Улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat